«чўкиб кетди» тегли мақолалар


Андижон вилоятида 20 ёшли йигит каналда чўкиб кетиб вафот этди
8 август 2023, 09:17

Андижон вилоятида 20 ёшли йигит каналда чўкиб кетиб вафот этди

Олтинкўл туманидан ўтган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида боргани айтилаётган 20 ёшли йигит чўкиб кетиб вафот этди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

Самарқандда 4 нафар йигит сув омборида чўкиб кетди
2 август 2023, 14:59

Самарқандда 4 нафар йигит сув омборида чўкиб кетди

Шанба куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар йигитдан 4 нафари чўкиб кетди. Ҳозиргача бир йигитнинг мурдаси топилган, қолганлари қидирилмоқда. Ҳолатга йигитларнинг фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабаб бўлган.

Намангандаги дарёларда чўкиб кетган 4 киши қидирилмоқда
25 июл 2023, 11:25

Намангандаги дарёларда чўкиб кетган 4 киши қидирилмоқда

Наманганда Катта Андижон канали, Қорадарё ва Сирдарё дарёларида чўкиб кетган 4 киши — икки нафар бола ва икки нафар эркак қидирилмоқда.

Наманганда талаба йигит Норин дарёсида чўкиб кетди
6 июн 2023, 17:20

Наманганда талаба йигит Норин дарёсида чўкиб кетди

Уйчи туманида талаба йигит Норин дарёсида чўмилишга бориб, чўкиб кетгани айтилмоқда. Ҳозирда вилоят ФВБ томонидан қидурув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди
5 июн 2023, 11:29

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди

Янгийўл шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси Жўн каналига чўкиб кетди. Унинг жасади орадан бир кун ўтиб топилди.

Фарғонада чўкиб кетган мактаб битирувчисининг жасади 9 кунда топилди
5 июн 2023, 09:56

Фарғонада чўкиб кетган мактаб битирувчисининг жасади 9 кунда топилди

25 май куни Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетганди. Унинг жасади орадан 9 кун ўтиб каналнинг Олтиариқ туманидан оқиб ўтувчи қисмидан топилди.

Фарғонада мактаб битирувчиси каналда чўкиб кетди
31 май 2023, 09:44

Фарғонада мактаб битирувчиси каналда чўкиб кетди

25 май куни Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетди. Унинг жасади орадан 5 кун ўтса ҳам топилмаган. Қутқарув отряди воқеа жойида қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Қашқадарёда каналдан бедарак йўқолган 15 ёшли боланинг жасади топилди
28 сентябрь 2022, 11:38

Қашқадарёда каналдан бедарак йўқолган 15 ёшли боланинг жасади топилди

Қарши туманининг Мирмирон қишлоғи фуқаролари каналда бир неча кун аввал бедарак йўқолган 2007 йилда туғилган боланинг жасадини кўриб қолиб, сувдан олиб чиқди. Ҳозирда туман прокуратураси терговга қадар текширув бошлади, тегишли экспертиза тайинланди.

Самарқандда 16 ёшли бола каналга чўкиб кетди
17 июн 2022, 15:28

Самарқандда 16 ёшли бола каналга чўкиб кетди

8 июнь куни Ургут туманидан ўтувчи Зарафшон дарёсининг каналига 16 ёшли бола тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Унинг мурдаси орадан 8 кун ўтиб бошқа канал қирғоғидан топилди. Ота-онаси даъвоси йўқлиги ҳамда қарши бўлгани учун тиббий экспертиза ўтказилмади, жиноят иши ҳам қўзғатилмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг